Журналистлар уюшмасидан ижодкорларга  байрамона тухфа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ҳар йили нодавлат нотижорат ташкилотларига грант лойиҳалари ажратилади. Ўтган йили Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ушбу фонд танловида “Сурхондарё-қадриятлар бешиги” лойиҳаси билан  иштирок этиб, грант ғолиби бўлган эди.





Ушбу лойиҳа асосида журналистлар, блогерлар ва фотожурналистлар учун “Сурхондарё –қадриятлар бешиги” мавзусида журналистлар ва фотографлар учун иккита танлов эълон қилган эди. Сурхондарё халқининг қадриятлари, ўзбекона қадриятларни тараннум этиш, қадимий урф-одат ва анъаналарни кенг ёритиш, тарихимизнинг улуғворлигини намоён этган, халқ оғзаки ижоди намоёндалари ишларини кенг оммага кўрсатиш, миллий қадриятларимиз келиб чиқиши ва уларнинг ёшларнинг маънавияти юксалишида тутган ўрни, миллий ва умуминсоний қадриятларимиз акс этган 13 нафар ижодкорларнинг  материаллари қабул қилинди. Уларнинг 6 нафари матбуот, интернет журналистикаси йўналишида қолган 7 нафари фото ишланмалари билан иштирок этди.


     27 июн-Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ушбу танловлар ғолибларини тақдирлаши Термиз шаҳридаги Матбуот уйида бўлиб ўтди. Шу куни ижодий ишлари билан қатнашган   ижодкорлар танлов ғолиб ва совриндорлари сифатида тақдирланди. Грант лойиҳаси  маблағлари асосида тайёрланган диплом ва эсдалик совғаларни уюшманинг вилоят бўлими раиси Муҳиддин Абдураҳмонов топширди. 

Комментарии