Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик
жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан
ажратилган давлат гранти лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Журналистлари ижодий
уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими томонидан Термиз туманидаги Афғонистон
фуқароларини ўқитиш марказида ижодий учрашув ташкил этилди.
Ташкиллаштирилган
тадбирда 60 нафар ўқитувчи ва талабалар иштирок этишди. Уларга марказ директори
Ойбек Рўзиев, уюшма вилоят бўлими раиси М.Абдураҳмонов, “Сурхон тонги”
газетаси мухбири Сафар Омонқулов, Уй-жой
каммунал хизматлари бошқармаси матбуот котиби Азиз Машрабов сўзга чиқиб ёшларга
икки давлат ўхшаш миллий қадриятлари, дўстлик алоқалари ҳақида сўзлади. Шундан
сўнг марказ талабалари бугунги Афғонистон ҳақида сўзлаб берди, қўшиқ куйлашди.
Қизиқарли ўтган ижодий
учрашув якунида қўшни давлат ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб
олишди.
Фаол
иштирок этган ёшларга грант лойиҳаси
асосида чоп этилган тарқатма материаллар тарқатилди.



Комментарии
Отправить комментарий